Ру O'z
11 June 2021 1224

“ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ БЕЛЛАШУВИ

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” дастурида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш масаласига алоҳида урғу берилган. 

Куни-кеча Катта Дўмбиробод маҳалласи идораси биносида Сингапур менежментни ривожлантириш институти Чилонзор тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Наққошлик”, “Дўмбиробод” ва “Катта Дўмбиробод” маҳаллалари ёшлари ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал беллашуви ҳам худди шундай тадбирлардан бири бўлди. Ҳар бир жамоада 6 кишидан, умумий 18 нафар ёшлар ғолиблик учун кураш олиб боришди. 

Ушбу ўйинда “Катта Дўмбиробод” жамоаси ёшлари ғолибликни қўлга киритишган бўлса, кейинги ўринларни мос равишда “Дўмбиробод” ва “Наққошлик” ёшлари эгаллашди. Ғолибларга Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш  институти ректори Жасур Салихов совғалар ва сертификатларни топширди. 

Илм ўрганишдек хайрли иш билан бўш вақтларини мазмунли ўтказган ёшлар мамнун бўлди ва яна шундай тадбирларда кўпроқ иштирок этиш истагини билдирди.

APPLY NOW
Click on the button below to listen to the text Powered by GSpeech