11 June 2021 1183

“Наққошлик”, “Дўмбиробод” ва “Катта Дўмбиробод” МАҲАЛЛАЛАРИ ЁШЛАРИ ЎРТАСИДА ШАХМАТ БЎЙИЧА МУСОБАҚА

2021 йилнинг 11 июнь куни “Наққошлик” МФЙ биносида Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти томонидан “Наққошлик”, “Дўмбиробод” ва “Катта Дўмбиробод” маҳаллалари ёшлари ўртасида шахмат бўйича биринчилик ўтказилди.

Мусобақани ТСМРИ ректори Ж.Салихов очиб бериб, жамоаларга омад тилади. Умумий ҳисобда 20 нафар йигит-қизлар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Беллашув давомида кўплаб кутилмаган натижалар қайд этилди. 

Айниқса, “Катта Дўмбиробод” МФЙда истиқомат қилувчи 10 ёшли Махаматов Ахрорнинг ўзидан катталар билан бўлса-да беллашиб, якунда фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Иккинчи ўринни эса “Дўмбиробод” маҳалласидан Акрамов Фирдавсий олган бўлса, “Катта Дўмбиробод”лик Собиров Саидакбар учинчи ўринни эгаллади. 

Эътиборли томони, мусобақада “Катта Дўмбиробод” ёшлари натижа кўрсатиш борасида етакчилик қилишди. Иштирокчилар орасида айнан катта дўмбирободлик Собирова Муниса “Энг яхши аёл иштирокчи” деб топилди.

APPLY NOW
Click on the button below to listen to the text Powered by GSpeech